Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токиога табиий офат хавф солмоқда: бу Олимпиадага таъсир қиладими?

Токиога табиий офат хавф солмоқда: бу Олимпиадага таъсир қиладими?

Фото: «Yandex»

Ҳозирда 2020 йилги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган Япония пойтахти Токиога «Непартак» тайфуни яқинлашмоқда. Табиий офат ўзи билан кучли ёмғир ва баланд тўлқинларни олиб келади. Бу ҳақда мамлакат метеорология бошқармасига таяниб NHK телеканали хабар берди.

Ҳозир «Непартак» тайфуни Япония жанубида, Тинч океанидаги Бонин ороллари (Огасавара) ҳудудида жойлашган. Ороллар ҳудудида шамол тезлиги 20 м/с.ни ташкил этади, аммо табиий офат Токиога яқинлашган сари шамол тезлиги кучайиб бораверади.

Тайфун мамлакатнинг шарқий қирғоғига яқинлашганда, шамол тўлқинларни 6-8 метргача кўтара бошлайди. Токиода ёғингарчилик 100-150 мм бўлиши кутилмоқда.

Олимпиада ташкилий қўмитасида эълон қилинганидек, яқинлашиб келаётган тайфун туфайли мусобақалар жадвали ўзгартирилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг