Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токиода Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми бўлиб ўтди

Токиода Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

16 декабр куни Токио шаҳрида Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, Япония томонидан эса ишбилармон доиралар вакиллари – йирик холдинглар, молиявий ташкилотлар ва кўп тармоқли саноат корпорациялари раҳбарлари иштирок этдилар. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Форум иштирокчилари Ўзбекистонда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини олиб бориш учун муайян секторда яратилган шарт-шароитлар билан батафсил танишиш, ҳамкорликнинг ўзаро манфаатлари ва истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида аниқ лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш имконига эга бўлдилар.

Форум якунида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш борасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

Бизнес-форум Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доираларининг кенг кўламли йўналишлардаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини ёритиш учун самарали майдон бўлиб, янги инвестиция ташаббуслари ва савдо битимларини амалга ошириш орқали эришилган келишувларни мустаҳкамлаш ва шериклик кўламини кенгайтириш учун тегишли шароит яратиш имконини берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг