Токиода жазирама туфайли 30 киши шифохонага ётқизилди
Сешанба куни Токиода жазирама туфайли 30 киши шифохоналарга ётқизилди, улардан икки нафари — оғир аҳволда, дея хабар берди «NHK» телеканали.
Токиода иссиқ об-ҳаво туфайли 25 ёшдан 99 ёшгача бўлган 30 киши шифохонага ётқизилди. Улардан икки нафари оғир аҳволда.
Токио ёнғин завфсизлиги бошқармаси кондиционерлардан фойдаланишни, кучли жисмоний юкламалардан сақланишни ҳамда кўпроқ сув ичишни тавсия этади. Мутахассислар, шунингдек, одамлар орасида етарлича масофа бўлганда ниқобларни ечишни маслаҳат беришмоқда.
Чоршанба куни Япония пойтахтида термометр устуни қарийб 31 даражагача кўтарилган. Хонсю оролининг шимоли-шарқида бундан ҳам иссиқроқ об-ҳаво — 33 даража қайд этилди. Куннинг охирига бориб синоптиклар ҳаво ҳарорати Токиода 32, Фукусима, Ямагата, Наганода 34-36 даражагача кўтарилишини маълум қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter