Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио Олимпиадасини Лондонга кўчириш таклифи илгари сурилди

Токио Олимпиадасини Лондонга кўчириш таклифи илгари сурилди

Фото : «Indvstrvs.com»

Лондон мэри бўлиш учун курашаётган Шон Бэйли Токио-2020 Олимпиадасини Лондонга кўчириш имкониятларини кўриб чиқиш керак, деган таклифни илгари сурди.

Бэйлининг айтишича, агарда коронавирус ҳали-вери шаштидан тушмайдиган бўлса, Буюк Британия пойтахтида Олимпидадек улкан тадбирни ўтказиш учун тажриба ҳам, инфратузилма ҳам етарли.

Ўз навбатида, Токио губернатори Юрико Коикэ таклифни кескин танқид қилди.

«Ушбу муаммодан мэрликни эгаллаш манфаатлари йўлида фойдаланишга уриниш ноўрин. Бу муаммо бутун дунё эътиборини тортиши сайёҳлик лайнери («Diamond Princess») билан боғлиқ. Бироқ айни шу кема Буюк Британияга тегишли. Умид қиламанки, мана шу жиҳатлар ҳам эътиборга олинади», — деди у.

Бунгача Токио олимпиадаси ташкилотчилари ҳам коронавирус туфайли жиддий ўзгаришларга қўл уришга ҳали анча эрта эканини таъкидлашганди. Халқаро олимпия қўмитаси ҳам Ўйинларнинг ўтказилиш жойини кўчириш, бекор қилиш ёки ўзгартиришга зарурат йўқлигини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Японияда коронавирусдан касалланганлар умумий сони 700 нафардан ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг