Тожикистондан кўчиб келганларнинг фарзандларига туғилганлик гувоҳномаси берилди
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «биронта ҳам боланинг туғилиши қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас» номли эзгу тамойил остида Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан навбатдаги тадбир Қумқўрғон туманида ташкил этилди.
Қумқўрғон тумани шарқда қўшни республика Тожикистон билан чегарадош бўлганлиги сабабли ушбу туманда Тожикистондан кўчиб келган одамлар талайгина. Уларнинг шахсларини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаганлиги учун фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштирилмаган.
Ташкил этилган тадбирда шу каби оилаларнинг 24 нафар фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар туман ҳокимлиги иштирокида тантанали топширилди.
Шу бугунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Сурхонарё вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги 3785-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш йўлида 2000 дан ортиқ болаларга муддати ўтган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди. Ушбу йўналишдаги ишлар яна давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter