Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Тошкентга келади

Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Тошкентга келади
Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни мамлакатимизга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан Тошкентдаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг