Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тогода камбағаллик сунъий йўлдош орқали аниқланади

Тогода камбағаллик сунъий йўлдош орқали аниқланади

Фото:«Heaclub»

Ғарбий Африка минтақасида жойлашган Того компанияси Novissi(бирдамлик) деб номланган махсус ёрдам дастурини ишга туширди, у сунъий интеллект ёрдамида Covid-19 пандемияси туфайли камбағаллашган одамларни аниқлайди. Ривожланмаган мамлакатларда нафақат маблағ етишмаслиги балки, ҳақиқатан ҳам ким кўмакка муҳтожлигини аниқлашнинг самарали усулларининг йўқлиги биринчи муаммо. Чунки кўп одамлар норасмий секторда ишлайди ва шунинг учун уларнинг даромади қайд қилинмаган. Того ҳукумати шошилинч ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам бериш учун инновацион дастурни тақдим этди.

Сунъий йўлдош орқали ва уларнинг мобил телефонларидан олинган маълумотлар туфайли энди энг камбағалларни аниқлаш мумкин. Хўш бу дастур қандай ишлайди? Сунъий йўлдошлар қашшоқлик даражасини ернинг юқори аниқликдаги тасвирларини олиш орқали ўлчайдилар. Ушбу маълумотлар Тогонинг энг камбағал ҳудудларида яшовчиларнинг уйлари тасвирлари асосида аниқлашга имкон беради. Чунки камбағаллар яшайдиган уйлар бойларникидан анча фарқ қилади. Масалан, уларнинг томлари  арзон, сифатсиз, эски материаллар билан ёпилган бўлади ёки кичик ўлчамла ерлар, сифатсиз йўллар ҳам бу ҳуддудда қандай одамлаш яшашини билиш имкони беради. Бундан ташқари, сунъий интеллект технологияси одамларнинг мобил телефонларидан маълумотларни тўплаши ҳам мумкин. Даромадлари юқори бўлганлар кўпинча  кўпроқ қўнғироқ қилишади ва уларнинг қўнғироқлари узоқроқ давом этади. Шунингдек, улар кўпроқ халқаро телефон қўнғироқларини амалга оширадилар ва қимматроқ маълумот тўпламлари ва тарифларни сотиб оладилар.

Ҳукумат уч ой давом этган синов дастурини бошлади. 2020 йил апрел ойидан бошлаб маъмурият эркаклар учун 20 доллар  ва аёлларга  22 доллар ойлик тарқатди, уларнинг парвариши туфайли аёллар кўпроқ пул олишди.  Мобил телефонларга ўтказилган ушбу пул 22 миллион долларни ташкил этди ва 600 минг кишига тақсимланди. Бироқ, ҳукумат ҳар бир фуқарога ёрдам бериш учун маблағга эга бўлмагани сабабли, энг камбағалларни аниқлаш учун сунъий ақлдан фойдаланишга қарор қилинди. Дастурга ариза бериш учун фақат рўйхатдан ўтиш учун мобил телефондан рақамни териш кифоя, сўнгра ҳар бир аниқ абонент тўловга яроқлилигини текшириш мумкин.

Кейинчалик, 2020 йил ноябр ойида Того ҳукумати дастурнинг тўлиқ версиясини ишга туширди, унга биноан 1 миллион киши рўйхатдан ўтди ва маъмурият 60 000 кишига яна 4 миллион долларни нақд пул билан тарқатишни бошлади.

Дастурни Беркли шаҳридаги Калифорния университети тадқиқотчилари ва Американинг Givi  Directlu  хайрия ташкилоти  қўллаб қувватлади. Дастур қашшоқлик даражасидан паст бўлган одамларга қаратилган. БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, Тогонинг 7,9 миллион аҳолисининг 37,6 фоизи катта ўлчовли қашшоқликда яшайди ва пандемия вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин, чунки кўп одамлар ишсиз қолишган.

 Хайрия ташкилоти ушбу ташаббус Того аҳолисининг қашшоқлик таъсиридан азият чеккан қишлоқ аҳолисига катта енгиллик келтиргани боис, 114 минг кишига қўшимча равишда 10 миллион доллар ажратиш орқали дастурни кенгайтиришга интилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг