Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«TLDCON-2021» Халқаро конференцияси бўлиб ўтди

«TLDCON-2021» Халқаро конференцияси бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларининг юқори даража миллий доменларининг маъмур ва регистраторларнинг (рўйхатга олувчилар) «TLDCON-2021» 14-Халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Мазкур конференция 2008 йилдан анъанавий равишда ўтказилаётган бўлиб, МДҲ минтақасида энг катта ва нуфузли IT тадбирлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда «TLDCON-2021» онлайн форматда ўтказилиб, ягона виртуал майдонда халқаро ташкилотлар ва миллий регистрлар вакилларини, таниқли халқаро техник экспертларни, юқори даражали домен регистрлари ва регистратор компанияларини бирлаштирди.

Конференция дастури ўз ичига олтита асосий йўналишларини (секцияларни) қамраб олиб, унда эксперт ва мутахассислар домен индустриядаги охирги янгилик ва тенденцияларни муҳокама қилишди, доменларни тарғиб қилиш, товар белгиларини ҳимоя қилиш ва домен низоларини ҳал қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашадилар, интернет муҳитини тартибга келтириш фикрлари билан ўртоқлашиб, янги технологик ишланмаларни тақдим этишди.

Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос сўзга чиқиб, Ўзбекистонда миллий доменни ривожлантириш тарихи тўғрисида қисқача маълумот берди. Жумладан, охирги тўрт йилда .UZ Миллий домен зонасида доменларнинг сони 280 фоизга ўсиб, ҳозирги кунда 100 мингга етказилди.

Мазкур конференция Zoom платформаси орқали, «TLDCON-2021» сайтида ҳамда Интернет миллий доменни Мувофиқлаштирувчи марказининг Youtube каналида жонли эфирга узатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг