ТИВ раҳбари АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди
2 июль куни Ўзбекиcтон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди.
Томонлар афғон можаросини ҳал қилишнинг ҳозирги ҳолати истиқболларини ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилишган.
Афғонлараро музокараларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ва минтақавий савдони ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Афғонистонни минтақавий жараёнларга интеграциялашувини тезлаштиришга ўзаро интилишнинг мавжудлиги таъкидланди.
АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили жорий йил 15−16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ишида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter