ТИВ Қозоғистондаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.
Маълумки, Ўзбекистон Президентининг фармони билан Қорақалпоғистон ҳудудида 2022 йил 3 июлдан 2 августга қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ота» - «Тажен» (автомобил) ўтиш пунктида фуқаролар ва енгил транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, ушбу пункт нуқтаси орқали йирик юк ташувчи автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади.
Бундан ташқари, «Нукус-Бейнеу-Нукус» йўналиши бўйича темир йўл алоқаси ҳам тўхтатилди.
Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Ўзбекистонга Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Даут-ота»дан ташқари ўтиш пунктлари орқали келишлари мумкин, дейилади ТИВ маълумотида.
Шунингдек, «Ақтау-Нукус», «Ақтау-Урганч», «Олмаота-Тошкент», «Олмаота-Самарқанд» ва «Нур-Султон - Тошкент» йўналишларидаги ҳаво қатнови ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter