Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик юзасидан ахборот берди

ТИВ Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик юзасидан ахборот берди

Фото:«Известия»

Интернет тармоғида Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволга тушгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Мазкур масалага Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти муносабат билдирди.

Хабарга кўра, бемор юртимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси доимий назоратига олинган.

Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва ўтган йилнинг ёзида комага тушиб шифохонага ётқизилган бўлиб, у ерда ҳозирга қадар малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, даволаш тадбирлари доирасида шифохона томонидан Ўзбекистондан Оқиловнинг акаси Азизжон таклиф қилинган ва унга бемор билан бир палатада қолиш рухсати берилган.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳозирги вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Абрам Оқилов ишлаган компанияга нисбатан ишчи меҳнати муҳофазасини таъминлаш қоидаларига риоя қилинганлиги бўйича текширув ўтказилмоқда.

Элчихонанинг консуллик ходимлари мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал қилиш мақсадида ватандошимиз даволанаётган жойга бир неча бор ташриф буюрдилар ва доимий алоқада бўлиб турибдилар.

ТИВ хабарига кўра Жанубий Корея идоралари томонидан клиниканинг тиббий ходимлари шикояти асосида ноқонуний хатти-ҳаракатлари қайд этилган беморнинг акасига нисбатан иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг