Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Титаник»: афсона ҳақида афсона

«Титаник»: афсона ҳақида афсона

Жеймс Кэмероннинг «Титаник» фильми катта экранларга чиққанига бугун роппа-роса 21 йил тўлди (1997 йилнинг 19 декабри).

Фильмда Атлантика океани бўйлаб 1912 йилда биринчи ва охирги рейсни амалга оширган «Титаник» кемасининг ҳалокати (14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси), шу кемада ўз муҳаббатини топган турли ижтимоий қатламларга мансуб икки ёшнинг фожиали қисмати ҳақида ҳикоя қилинади.

«Титаник» кемасини қуришга 7 миллион доллар, у ҳақда кинофильм олишга 200 миллион доллар сарфланган. «Титаник» кинематографияда кўп даромад олишда (2 миллиард доллардан зиёд) кўп йиллар етакчи бўлган, орадан 12 йил ўтиб бу рекорд худди шу режиссёр — Кэмероннинг «Аватар» фильми томонидан янгиланган.  

«Титаник» киноасари «Оскар» мукофотига 14та йўналишда тақдим этилган ва шундан 11 тасини, жумладан, «Энг яхши фильм» номинациясини қўлга киритган. Фильм «Оскар»лар олишда «Бен-Гур» (1959 йил) ва «Узуклар ҳукмдори» (2003 йил) қаторида рекордчи ҳисобланади, мелодрама жанридаги энг яхши фильм сифатида ҳам «Титаник»ни эътироф этишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг