Тинч океани мамлакатида илк ковид-бемор аниқланди
Тинч океанида жойлашган орол-давлат — Тонга қироллигида глобал пандемия бошланганидан бери коронавирусни юқтириш бўйича илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Касаллик самолётда Янги Зеландиядан учиб келган, илгари вакцина қабул қилган одамда аниқланган.
Тонга ҳукумати маълумот беришича, қиролликнинг 105,6 минг аҳолисидан қарийб 30 фоизи коронавирусга қарши вакцина билан эмланган.
«Биринчи ковид» ҳақидаги хабар тарқаганидан сўнг минглаб одамлар вакцинация марказларига оқиб келишни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter