Тимур Кападзе легионерларнинг финалда ўйнай олмаслигига муносабат билдирди
Тимур Кападзе ва Жасурбек Жалолиддинов Осиё кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этишди.
Жамоа бош мураббийи легионерларнинг финалда иштирок этолмаслигига изоҳ берди.
«Агар легионерларимиз финалда ҳам иштирок этишганида, бошқача бўлар эди. Лекин биз Қатарга 11 та эмас, 23 та футболчи билан ташриф буюрганмиз. 3 нафар ўйинчи кетгани билан у қадар катта ўзгариш бўлмайди. Ҳар бир ўйинимиз кўрсатдики, жамоада уларнинг ўрнини тўлдира оладиган йигитлар бор ва улар буни билдиришмайди», деди Тимур Кападзе.
Шунингдек, у эртага қизиқарли учрашув кутиб турганини таъкидлади.
«Бир бирига муносиб икки жамоанинг ўйинига гувоҳ бўламиз. 2 йил аввалги Осиё кубогида улар каби биз ҳам ёш таркиб билан ҳаракат қилган эдик. Шунингдек, финалга етиб келгани ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олгани билан Япония жамоасини қутлайман.
Иккала жамоа бир-бирини яхши билади. Уларнинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Финал учун тайёрлаган режамиз бор ва шунга асосан ўйин кўрсатамиз», деди бош мураббий.
Эслатиб ўтамиз, келишувга кўра Париж олимпиадаси йўлланмаси қўлга киритилгач, легионерларимиз — Аббосбек Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусанов клублари ихтиёрига қайтиб кетишди.
Ўзбекистон – Япония учрашуви эртага, 3 май куни 20:30да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter