Тимсоҳ 14 ёшли қизни дугоналари кўз ўнгида сув остига тортиб кетди
Индонезияда дўстлари билан дарё олдига борган қизни тимсоҳ ҳалок қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Риау провинциясида яшовчи 14 ёшли Интан Мария Сари бошқа болалар билан кир ювиш учун дарёга боради. Дўстларининг айтишича, у дарёда чўмилишга қарор қилади. Сувга шўнғиши билан бир неча сония ўтар ўтмас, сувдан бошини чиқариб қичқира бошлайди. Аммо дўстлари кўз ўнгида у яна сув остига ғойиб бўлади.
Қизнинг дугоналари катталарни чақиришга кетишади. Полиция зудлик билан қидирув ишларини бошлайди. Сарининг жароҳатланган жасади бир кундан кейин, ҳужум жойидан бир километр узоқликда топилган.
«Унинг танаси бурдаланмаган, аммо бел қисмида тимсоҳ тишларининг излари бор эди», дейди ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизмати вакили.
Қизнинг ўлимидан кейин аҳолига дарёда сузиш тақиқланган ва қирғоқларга огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган. Қотил тимсоҳ ҳали топилмаган.
«Биз маҳаллий аҳолига дарёлардан узоқроқ юришини айтдик, чунки бу тимсоҳ яна одамга ҳужум қилиши мумкин», деди полиция вакили.
Индонезия ҳудудида тимсоҳларнинг 14 тури мавжуд, улар орасида катта ва ўта хавфли тароқли тимсоҳлар ҳам бор. Бу судралиб юрувчиларнинг узунлиги беш метрдан ортиқ бўлиши мумкин ва улар чучук ҳамда шўр сувда яшашга қодир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter