«Тилла бола» UFCда илк бор мағлуб бўлди (видео)
Асли келиб чиқиши арманистонлик бўлган американинг UFC жангчиси Эдмен Шахбазян ҳамюрти Дерек Брансондан фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Жанг UFC Fight Night 173 мусобақаси доирасида Лас-Вегасда бўлиб ўтди. Учрашув учинчи раундда ҳакамларнинг аралашуви билан тўхтатилди. Унда 36 ёшли Брансон техник нокаут билан ғалаба қозонди.
Бу Шахбазяннинг UFCда кетма-кет 11 та ғалабадан сўнг биринчи мағлубияти. Шу пайтгача спортчи тўққизта жангини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаут билан тугатиб, «Тилла бола» номига сазовор бўлганди.
Брансоннинг ҳисобида эса 21 та ғалаба ва 7 та мағлубият бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter