Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади

Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади

Қайд этилишича, сўнгги етти йилда тиббиёт олийгоҳларига қабул 4,5 баробар кўпайиб, йилига 25 минг нафар ёшлар ўқишга кирмоқда. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда.

Битирув имтиҳонини олийгоҳнинг ўзи олиши, билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқлиги оқибатида мутахассислар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.

Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.

Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг