Тиббиёт бўйича «психиатрия» йўналишида давлат грантига қабул квоталари оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 16 март куни «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари 2018 йил 1 июлдан 2023 йил 1 январгача ер солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва мулк солиғидан, шунингдек, ягона солиқ тўловидан озод қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз жонига қасд ҳолатларини ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб, муҳокамалар якуни бўйича топширилган вазифаларнинг муддатлари бузилиши ва бажарилиши узилиб қолишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик қўлланилади.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида «психиатрия» йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш юзасидан олий тиббиёт таълим муассасаларига, жумладан, Тошкент тиббиёт академиясига — 15 нафар, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институтига — 10 нафардан қабул квоталари оширилади.
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институтларида базавий тиббиёт маълумотига эга бўлган врачлар учун уларнинг ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини қоплаган ҳолда «психиатрия» ва «суицидология» йўналишларида ихтисослашув курслари ташкил қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter