«The Guardian» ўзбек паловини дунёдаги энг яхши 10 овқат сафига қўшди

«The Guardian» нашри ўзбек паловини дунёдаги энг яхши 10та кўча овқати сафига қўшди.
«Ўзбекистонда палов ўчоқда тайёрланади. Асосий масаллиқлари: гуруч, гўшт ва сабзавотлар. Тошкент марказидаги бозорда бизга бу тотли таомни товоқда тортиқ қилишди. Бу ўзбекларнинг меҳмондўстлигини, бағрикенг халқ эканини англатади», – дейилади «The Guardian» газетасида чоп этилган мақолада.
Энг яхши кўча овқатлари орасидан Тайван, Франция, Словения, Руминия, Бангкок, Камбоджа, Катманду, Мексика ва Чили кўчаларида тайёрланадиган таомлар ҳам жой олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter