Тезкор: «Зомин» санаторийси яқинидаги ўрмон ёниб кетди
Бугун Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зомин туманидаги «Дуоба» ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Ҳозирда ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб чиқиб кетган.
Дастлабки бўлинмалар ёнғин жойига етиб борди ва ёнғинни ўраб олиш ишлари бошланди.
Ҳодиса тафсилотлари тўғрисида қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Гидрметеорологик таҳлиллар бериладиган UzbMeteo каналининг ёзишича, «ҳавонинг исиши ва қурғоқчил ҳаво туфайли, ёнғин ҳосил бўлиш индекси мавжуд. Бу индексга кўра, Зомин тоғларида айни дам табиий омил туфайли ўрмон ёнғинлари ҳосил бўлиши учун хавф мавжуд эмас. Лекин узоқ муддат қурғоқчил ва ёғинсиз кунлар сабаб, қалин игнабаргли дарахтлар орасида юзага келган ёнғин тез тарқалишига айни мойил даврдир».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter