Тезкор хабар: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади
Пойтахтимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларга, шунингдек янги очилган «Magic city» кўнгилочар масканига ташриф буюрувчи фуқароларимиз сони кўплиги сабабли транспорт воситаларининг тирбандлиги юзага келди. Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади:
- Сеул кўчаси – Фурқат кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
- Фурқат кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Шаршара кўчасигача;
- Бобур кўчаси – Шаршара кўчасидан Ўрикзор кўчасигача.
Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларидан «Magic city» ва бошқа кўнгилочар масканларга ташриф буюрганингизда транспорт воситаларингизни бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига ҳалақит бермайдиган масофда қолдириш ҳамда кўнгилочар масканга пиёда ташриф буюриш сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter