Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез ёрдам»га 47 минг марта қўнғироқ қилган украин «жиннихона»га тушди

«Тез ёрдам»га 47 минг марта қўнғироқ қилган украин «жиннихона»га тушди

Фото: «Globallookpress.com»

Украина фуқароси қарийб 47 минг марта «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилгани сабабли мажбурий даволаш учун психиатрия шифохонасига юборилди. Бу ҳақда Донецк вилояти прокуратураси матбуот хизматига таяниб «Лента» нашри хабар берди.

Киев назорат остидаги Донецк вилоятида Краматорск шаҳрида истиқомат қилувчи киши 4,5 ой мобайнида — 2018 йил 1 октябрдан 2019 йил 12 февралгача «Тез ёрдам»га 46 968 марта қўнғироқ қилган. Ҳар куни у юзтадан мингтагача 103 рақамини териб, тизимда меҳнат қилаётган фельдшерларни ҳақорат қилган.

Натижада жиноятчи қўлга олиниб, унга нисбатан Украина ЖК 296.1-моддаси бўйича айблов эълон қилинди — «жамиятга нисбатан ҳурматсизлик қилган ҳолда жамоат тартибини қўпол равишда бузиш».

Айбланувчи суд-психиатрия экспертизасидан ўтганда унинг касал эканлиги тасдиқланди. Суд мажбурий шифохонага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг