Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез ёрдам»га смартфон орқали мурожаат йўллаш йўлга қўйилади

«Тез ёрдам»га смартфон орқали мурожаат йўллаш йўлга қўйилади

Жорий йилнинг якунига қадар Тошкент «Тез тиббий ёрдам»и 141 дона «Форд» русумли реанимобилга эга бўлади.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ёзмоқда. 

Улардан 9 таси ҳозирги кунда пойтахтга етказиб бўлинган. Реанимобилларнинг ҳар бири замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланган. Шунингдек, уларда кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, тиббиёт ходимлари улар орқали ўта оғир ҳолатдаги беморларга ёрдам бериш учун бошқа шифокорлардан тезкорлик билан маслаҳат олиш имкониятига эга бўлади. 

Бутун Ўзбекистон бўйлаб янги тез тиббий ёрдам реанимобиллари пайдо бўлади

155 миллион долларлик лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мавжуд бўлган тез ёрдам транспорт авто заҳирасини янгилаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Huawei компанияси билан маблағларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

Тез ёрдамга смартфон орқали мурожаат жўнатиш имкони пайдо бўлади

Янгиликлар бу билан чекланмайди. Беморлар учун мобил илова ҳам ишлаб чиқилиши кутилмоқда. У орқали бемор бевосита ўз телефони ёки смартфонидан тез ёрдамга мурожаат жўнатиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам станцияси фаолиятини таъминлайдиган автоматлаштирилган бошқарув тизими синов тариқасида жорий этилмоқда. Ушбу тизимнинг кўплаб вазифаларидан бири беморлардан тушган мурожаатларни рўйхатга олишдан иборат.

Ҳозирги кунда ушбу тизимдан фойдаланадиган ишчиларни ўқитиш ишлари олиб борилмоқда. 1 декабрдан бошлаб ушбу тизим тўлиқ ишга тушади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг