Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тез орада Италияда ресторанлар ишга тушиши мумкин

Тез орада Италияда ресторанлар ишга тушиши мумкин

Фото: РБК

Италияда ресторан ва барлар 4 майдан бошлаб ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.

ANSA агентлиги манбаларига кўра, Италия ҳукумати пандемия сабабли ёпилган истироҳат боғларининг очилишини ҳам маъқуллаши мумкин. Бироқ, одамлар бу жойларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб бориш имконига эга бўлишмайди.

Эслатиб ўтамиз, Италияда карантин 2020 йил 3 майгача узайтирилган. Бу мамлакатда SARS-CoV-2 вируси билан касалланишнинг 172,434 ҳолати аниқланган ва 22,745 ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг