Технопарк резиденти мақомини олишга кимлар талабгорлик қилади?
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (589-сон, 15.07.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарор билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардошли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқилишини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб бориши, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш Технопаркнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Мавзу доирасида: Ўзбекистон ёшларини ишсизликдан нима қутқаради? «IT-Park» маслаҳатчиси жаноб Партасарти билан эксклюзив интервью (видео)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олишга талабгорлик қилишлари мумкин.
Унга кўра, юридик шахс рўйхатга олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.
Дирекция 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади.
Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 5 иш кунида Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисида шартнома тузилади.
Дирекция шартнома тузилгандан кейин 3 иш куни мобайнида юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter