Техникумларда ҳам кредит-модуль тизими жорий этилади – лойиҳа
2023 йил декабрга қадар Техникумларда кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлашга доир ҳужжат лойиҳасида маълум қилинган.
Ҳужжатга кўра, таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этиладиган таълим ташкилотлар рўйхати тасдиқланади.
Шунингдек, ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишда таълим дастури, фанлар каталоги, академик мобиллик, таълим тўғрисидаги маълумотнома, кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказишга тааллуқли ҳужжатлар ҳам кўриб чиқилади.
Техникумларнинг ўқув юкламаси ва ўқувчи томонидан бир ўқув йилида тўпланадиган кредитлар ҳажми ҳамда ўқувчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш тартиби белгиланади.
Бундан ташқари, кредит-модуль тизимида ўқийдиган ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.
Манба: regulation.gov.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter