Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Техасда 130 та машина тўқнашди (видео, фото)

Техасда 130 та машина тўқнашди (видео, фото)

Фото: «Dallas Morning News»

«Dallas Morning News» нашрининг маҳаллий ҳокимиятга асосланиб хабар беришича, Техасдаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига, жароҳат олганлар сони 65 кишига етди.

Aввалроқ беш киши ҳалок бўлганлиги ва 36 киши жароҳат олгани, улар орасида аҳволи оғир одамлар борлиги ҳақида хабар берилган эди.

Охирги маълумотларга кўра, тахминан 130 та машина тўқнашган ҳодиса эрталаб маҳаллий вақт билан соат олтиларда содир бўлган. Бунга йўлнинг музлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғининг сўзларига кўра, автоҳалокатга учраган одамларнинг аксарияти қутқарилган ва ўз машиналаридан эвакуация қилинган. Шунга қарамай, қутқарувчилар ҳар бир машинада ҳайдовчи ёки йўловчилар бор-йўқлигини текшириб кўришмоқда.

Тез ёрдам хизмати матбуот котиби Мэтт Завадскининг сўзларига кўра, бир нечта одам оғир аҳволда шифохонага етказилган, бошқалари жиддий жароҳат олишган, қолганларида жароҳатларнинг оғирлиги ҳали ҳам ўрганилмоқда.

Ҳодиса содир бўлган трасса икки томондан ҳам ёпиб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг