«Tesla» энг яхши электромобиллар рейтингида қулади — «Ford» ва корейслар кучайди
АҚШда 43,895 – 61,995 минг доллардан сотилаётган «Ford Mustang Mach-E» электрокари «Йилнинг энг яхши автомобили» (Consumer Reports) анъанавий рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу машина билан ғолиблик учун курашган «Tesla»нинг икки модели — Model Y ва Model 3 ҳатто иккинчи ўринни ҳам эгаллай олмади. Иккинчи ўринда — «Kia Niro» (Жанубий Корея). Учинчи — «Tesla Model 3».
«Tesla» компанияси жаҳон электромобиллар бозорида энг кўп машина сотиш билан устунликка эга, Model 3 бир неча йиллардан бири юқоридаги совринни эгаллаб келган.
Энди «Tesla» «Йилнинг энг яхши автомобили» умумий рейтингида етти поғона пастлаб, 23-ўриндан жой олди, электрокарлар рейтингида эса — учинчи ўринда.
«Ford Mustang Mach-E» йўлларда ўтказилган синовлар, фойдаланувчиларнинг баҳоси, ишончлилиги, хавфсизлиги бўйича тўплаган баллари ҳисобига биринчи ўринга кўтарилди, дейилади Consumer Reports ҳисоботида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter