Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда текин «Wi-fi»ли «Ақлли бекат»лар фойдаланишга топширилди

Термизда текин «Wi-fi»ли «Ақлли бекат»лар фойдаланишга топширилди

Фото: «ЎзА»

Термиз шаҳрида бир йўла 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаётган мазкур бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, «Фуқаро – тезкор ёрдам хизмати» фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоғи, видео назорати ҳамда USB электр тармоғи нуқталари, банк тўлов терминали ўрнатилган.

Фото: «ЎзА»

Бу ерда одамларнинг сони тўғрисида тезкор маълумот тўплаш имконияти яратилгани йўналишдаги транспортни режалаштиришда жуда қўл келади. Бекатлар ва уларнинг ён-атрофида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари бўйича тезкор маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд. Аҳоли таклиф ва истаклари асосида янги бекатлар шаҳар телефон тармоғига ҳам уланган.

Фото: «ЎзА»

Замонавий жиҳозланган ҳар бир бекатга ўрнатилган қуёш электр энергияси панеллари бекатнинг ёритгичлари ва USB электр тармоғи нуқталарини автоном электр қуввати билан таъминлайди. Бекатларнинг 30 фоиз қисми савдо-сотиқ ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари учун мўлжалланган. Қизиқарли китоб фондига эга кутубхоналар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Олинган маълумотларга кўра, яқин келажакда вилоят марказида яна қирқдан ортиқ ақлли бекат қурилиб, ишга туширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг