Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда эркак рашк сабаб хотинининг жонига қасд қилди

Термизда эркак рашк сабаб хотинининг жонига қасд қилди

Фото: «Progorodnsk.ru»

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида рашк сабаб хотинини ўлдириб қўйган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, 18 сентябрь куни соат 15:00 ларда Қ.Қ. яшаш уйида турмуш ўртоғи Д.Ж.ни рашк қилиб, ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўлидаги пичоқ билан унинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Жароҳатланган аёл касалхонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.

Шу куни Қ.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг