Термиз яқинидаги ҳодиса бўйича расмий баёнот берилди
Ижтимоий тармоқларда «Термизда нималар бўляпти?» сарлавҳали ёнғин суратлари акс этган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати баёнот берди.
«Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашоротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун режали тартибда ёқиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган», дейилади хабарда.
Ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter