«Терминатор» Арнольд Шварценеггер юрагини еттинчи марта операция қилдирди
Голливуд актёри, Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер юрагини операция қилдирди. Бу ҳақда унинг ўзи «Twitter»да маълум қилди.
Айтишича, Кливленд шифохонасида унинг юрагига янги аорта клапани ўрнатишган. «Терминатор» ўзига хизмат кўрсатган барча жарроҳ ва ҳамшираларга миннатдорлигини билдирди.
73 ёшли Шварценеггер юрагини еттинчи марта операция қилдириши. Бундан олдинги, олтинчисида бир ўлимдан қолгани ҳақида ёзгандик. Қолаверса, унинг ўпкасига ҳам клапан ўрнатилган — ҳақиқий Терминатор.
Юрагидаги аорта клапани ёмон ишлаши Шварценеггер ҳали 30 ёшдалиги пайти аниқланган. Актёрнинг таъкидлашича, бу наслий касаллик. Шунга қарамай, спорт, кино, сиёсатда эришган ютуқларига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter