Тергов департаменти тизимида лавозим ўзгаришлари юз берди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тергов департаменти тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари —ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Шуниндек, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили — минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи, подполковник Ганиев Элёрбек Улугбекович эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter