Темир йўлда юк ташишга берилган чегирмалар босқичма-босқич бекор қилинади
Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябрдан босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўл транспортида юк ташишда тақдим этилаётган чегирмалар бериш амалиётини бекор қилиш режалаштириляпти.
Бу борада Президентнинг ПФ-85-сон фармони қабул қилинди ва унда юқоридаги тартибни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябргача Ҳукуматга киритиши лозимлиги белгиланди.
Шунингдек, ишлаб чиқиладиган ҳужжат лойиҳасида темир йўл орқали юкларни ташишда экспорт ва импорт ташиш хизматлари учун тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич бирхиллаштириш масаласи ҳам хал этилади.
Фармон билан, 2026 йил 1 январдан биржа савдоларида сотиб олинган мис катоди ва мис катанкасини экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter