Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телевизор устаси музлатгичдан пул ўғирлади

Телевизор устаси музлатгичдан пул ўғирлади

Бухорода телевизор устаси ўз мижози хонадонидаги музлатгичдан пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинди, дея Xabar.uz»га маълум қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Таъкидланишича, Ғиждувон туманидаги «А.Қаҳҳор» маҳалласида яшовчи 50 ёшли фуқаро Б.Л. узоқ йилдан буён телевизор устачилиги билан шуғулланиб келган. У аввалдан ўзига таниш бўлган тумандаги «Чорсу» маҳалласида яшовчи мижози А.Э.нинг чақируви билан унинг яшаш хонадонига телевизор тузатиш учун борган. Уста мижози хонадонида унинг таклифи билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Уста дастурхон тузаш чоғида А.Э.нинг музлатгичида бўлган катта миқдордаги пулларга кўзи тушган ва уни ўмариш пайида бўлган. Орадан кўп ўтмай, мижозининг маст ҳолатга келганидан фойдаланган Б.Л. музлатгич ичида бўлган 4.000.000 сўм пулларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 1-туманлараро отряд ходимлари томонидан аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг