Телеграмдаги «ютуқли ўйин» ташкилотчилари биттага камайди
Термиз шаҳрида яшовчи Р.М. ва У.С. Telegram мессенжеридаги «ютуқли ўйин»да «ютиб», 200 минг сўмни бой беришди, аммо уларгача ҳам қармоққа илинганлар бор.
Р.М. ва У.С. номига телеграмдаги «ютуқли ўйин» гуруҳи администраторидан хабар келади: «Samsung A53 соҳибига айландингиз, ютуқни қўлга киритиш учун почта пулини тўланг ва уни кутиб олинг». Улар хабарга лаққа тушиб, юборилган банк картаси рақамига 200 000 сўмни ўтказиб беришган. Бунинг фириблигини эса ушбу аккаунт уларни блоклаб қўйганидан сўнг тушунишиб, ИИБга мурожаат қилишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Термиз шаҳрида яшовчи, муқаддам фирибгарлиги учун судланган Р.Д. (1999 й.т.) содир этгани аниқланди. Бу шахс шу тахлит бошқаларнинг ҳам пулларини ўзлаштириб келгани фош бўлди.
Р.Д.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter