Театрда Никол Кидманнинг юзига тарсаки туширишди
Сидней опера театрида австралиялик актриса Никол Кидманнинг юзига уришди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Кит Урбан «Independent»га хабар берган.
Унинг айтишича, спектаклдан кейин тик турган ҳолда қарсак чалишаётганда эр-хотиннинг орқасида ўтирган киши Кидманнинг юзига урган. Бунга уларнинг қарсак чалишига томошабиннинг ғазабланиши сабаб бўлган. Унинг фикрига кўра, Австралияда бундай одат мавжуд эмас.
Натижада, томонлар ўртасида жанжал бошланиб, полицияни чақиришга тўғри келди.
Кейинчалик Урбан ҳеч қачон опера театрида бўлмаганини ва у ерда қарсак чалиш қабул қилинмаслигини билмаслигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter