Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишони таъсис этилди

Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишони таъсис этилди

Тошкент давлат юридик университети Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўкрак нишонини таъсис этди. Бу ҳақда университетнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Бунга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асос бўлган.

ТДЮУ Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Шерзод Пўлатовнинг сўзларига қараганда, йил давомида Ғафур Ғулом ижоди билан боғлиқ китоб ярмаркалари, янги асарлар тақдимотлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, турли танловлар, фестиваллар, викториналар ўтказиш, адиб яшаган манзилларга илмий-маърифий экспедициялар уюштириш режалаштирилган.

Жорий ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида таълим олаётган ёки ишлаётган бадиий ҳаваскор ёшлар танлов асосида “Илҳом” мукофотига ҳам тавсия этилади.

Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендияга эса ҳар бир факультетдан бир нафардан талаба сазовор бўлиши мумкин. Номзодлар ўқиш ва ижодда фаол, китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётган ёш қаламкашлар орасидан танлаб олинади. Стипендияни қўлга киритиш учун улар тест синовидан ўтиши керак.

Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони билан нафақат ижодкор талабалар, балки ўқитувчиларни ҳам тақдирлаш кўзда тутилган. Бу ҳолда ғолибларга бир марталик пул мукофоти тақдим этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг