ТДИУ ректори «коррупция урчигани сабаб» ишдан олинди
Бугун, Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда олий таълим муассасалари уйғониши зарур эканлиги, бундан буён қабул жараёнидан бошлаб битириш жараёнига қадар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосий бўлиши, бунга қарши чиққанларга эса қатъий жазо кўрилиши таъкидланган.
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, бунинг биринчи исботи сифатида ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилди.
Бунинг ортидан ушбу ОТМда катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter