Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?» — Президент

«Тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?» — Президент

Фото: Xabar.uz

Йиғилишда аҳолига тарқатиш учун белгиланган 100 минг гектар ернинг 4 минг гектарида экин экилмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Косонда — 1,2 минг гектар, Бекободда — 141 гектар, Нишонда — 123 гектар, Ғузорда — 116 гектар, Сариосиё, Элликқалъа ва Шуманайда — 90 гектардан ерларда экин экилмаган.

«Одамларимизни даромадли қилиш мақсадида бу ерларни озиқ-овқат экиш учун бўлиб бердик. Қачон бундай бўлган? Лекин, тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?», — деди Президент.

Тегишли ҳудудлар раҳбарларига ушбу 7 та туман ҳокимлари бўйича таклиф бериш топширилди.

Ўтган даврда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 та туманда пасайган. Хизматлар соҳасида ҳам 15 та туманда ўсиш суръатлари паст.

«Майли, булар саноатни қила олмасин, четдан инвестиция олиб келишни билмасин, лекин хизматларни ривожлантириб, одамларни рози қилишга интилмаган туман ҳокимларининг ишлашга ҳаққи йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бу туманлар ҳокимларининг 1-ўринбосарлари, иқтисодий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш топширилди.

Келгуси йилда 2 миллион аҳолига даромад манбаини яратиб бериш, бунда меҳнат бозорига кириб келадиган 700 минг нафар ёшларни банд қилишга алоҳида ёндашувлар жорий қилиш, бугунги кунда мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд бўлган 1,7 миллиондан ортиқ аҳолини йил давомида ишлашига шароит қилиб бериш, норасмий банд бўлган 3,8 миллион аҳолининг камида 50 фоизига қонуний фаолият юритиши учун имкониятлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилди.

Ўн кун муддатда аниқ ҳисоб-китоблар билан 2023 йил учун аҳоли бандлиги бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг