«Тахтақорача» довони тинимсиз қор ёғиши оқибатида ёпилди
13 декабр куни соат 14:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг асосий сабаби М-39 автомобил йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлигидир.
Aйни дақиқаларда ФВВ томонидан вазият оқибатларини бартараф етиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда «Тахтақорача» довонини қайта очилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter