ТАТУда халқаро онлайн конференция ўз ишини бошлади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ахборот коммуникация технологияларининг имкониятлари ва тадбиқига бағишланган «International Conference on Information Science and Communications Technologies: Applications, Trends and Opportunities – ICISCT2020» халқаро илмий-техник онлайн конференцияси ўз ишини бошлади.
Конференция Халқаро электроника ва электротехника муҳандислари институти (IEEE) билан ҳамкорликда ТАТУ ва унинг Самарқанд филиалида ўтказилмоқда.
Конференцияда АҚШ, Канада, Саудия Арабистони, Корея, Ҳиндистон, Малайзия, Хитой каби дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан илғор олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказларининг етакчи олимлари, тадқиқотчилари ва изланувчилари иштирок этмоқда.
Конференциянинг асосий мақсади – ахборот коммуникация технологиялари соҳасида илмий тадқиқотларини амалга ошираётган олимлар ва изланувчиларни илмий тадқиқот натижаларини муҳокама қилиш, ўзаро билим алмашиниш ва келгуси тадқиқотлар йўналишларини белгилаш бўйича фикрлар алмашиниш ҳисобланади.
Конференциянинг тадқиқот йўналишлари бўйича ташкил этилган шўъбалари эртага 5 ноябрь куни ҳам ўз ишини давом эттиради.
Конференциянинг 6 ноябрга мўлжалланган дастури доирасида хорижий профессорлар ТАТУ ва унинг филиаллари ёш олимлари, магистрант ва докторантларига замонавий технологиялар ва улар устида тадқиқотлар бўйича семинар-тренинглар ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу онлайн конференцияда кўтариладиган масалалар ахборот коммуникация соҳасида вужудга келаётган муҳим масалаларни ечишда, илғор технологияларни жамиятимизга тадбиқ этилиши ҳамда мутахассислар ўртасида билим ва тажриба алмашиниш учун катта тажриба майдончаси бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter