ТАТУда футзал мусобақаси ўтказилди
Тошкент ахборот технологиялари университетида футзал бўйича «ТАТУ кўчма кубоги» мусобақаси ўтказилди.
Баҳсларда университетнинг олтита филиали ва 14 та техникумидан йиғилган 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб бордилар.
Мусобақанинг 3-ўрини учун баҳс «Нурaфшон» ва «ТАТУ-2» жамоалари ўртасида кечди. Ўйин «ТАТУ-2» жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Финал ўйини ТАТУ Самарқанд филиали ва «ТАТУ» жамоалари ўртасида кечди. Унда «ТАТУ» жамоаси Достон Султонов (3 та), Лазиз Жўраев, Носир Нарзиев ва Фазлиддин Бобоқуловларнинг (1 тадан) голлари эвазига «Самарқанд» жамоасини йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Университетимизнинг 6 та филиали, 14 та техникуми ва 6 та лицейи бор. Уларнинг кўпчилигида раҳбарлар ҳам бир-бирини яхши танишмас эди. Мусобақа бизни бир оила қилди. ТАТУ кўчма кубоги мусобақаси биринчи маротаба ўтказилмоқда. Буни давомли қиламиз», – дейди Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Бахтиёр Махкамов.
Ғолибларга эсталик совғалари, мос равишда 10 млн, 15 млн, 20 млн пул мукофотлари топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter