Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ректори ва тадбиркор можароси: масала бугун ҳал этилади

ТАТУ ректори ва тадбиркор можароси: масала бугун ҳал этилади

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг ТАТУ ректори уларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётганини рўкач қилиб чиқишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.

Айтилишича, 2019 йил 4 сентябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудида канцелярия ва бошқа шу каби нарсалар савдоси билан шуғулланувчи хусусий тадбиркор А.Абдувахидов ва унинг 5 нафар оила аъзолари университет бош биноси олдида «намойиш» ўтказишган.

Ушбу намойиш юзасидан университет ҳамда хусусий тадбиркор А.Абдувахидов ўртасида келиб чиққан зиддиятни очиқ ҳал этиш мақсадида бугун ТАТУ университети биносида матбуот анжумани ташкил этилади.

«Xabar.uz» воқеа тафсилотларини ёритиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг