Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ўқитувчиларига ягона портал ҳақида маълумот берилди

ТАТУ ўқитувчиларига ягона портал ҳақида маълумот берилди

Бугун, 29 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети биносида UZINFOCOM ягона интегратори вакиллари ҳамда ТАТУ ўқитувчи ва талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда университет молия-хўжалик ишлари бўйича проректори Файзулла Орифжоновнинг қайд этишича, кўплаб ўқитувчилар ва раҳбарлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ишини чуқур ўрганишдан манфаатдор. Бундай тренингларни ўтказиш орқали ўқитувчиларнинг ўзлари келажакда талабаларга интерактив хизматларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришлари ва шу орқали жамиятимизнинг кенг қатламларига хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтиришга ҳисса қўшишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи бошлиғи – Рашид Худайбергенов ўз чиқишида тадбирнинг асосий вазифаси университет профессор-ўқитувчилари ва бошқарув ходимларининг ягона портал билан ишлаш жараёнида пайдо бўладиган долзарб саволларга жавоб бериш эканлигини таъкидлади.

UZINFOCOM ахборот тизимлари ва хизматларини ривожлантириш шўъбаси бошлиғи Афзал Сагдуллаев ягона портал фаолиятидаги янгиликлар, қизиқарли тафсилотлар, унинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, у иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бераркан, лойиҳанинг умумий тавсифини берди, зарур ҳужжатларни ягона порталдан қандай қилиб олиш мумкинлигини мисоллар орқали кўрсатди.

Ягона портал орқали бугун уч юздан ортиқ электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг