Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ ҳузурида техникумлар очилади

ТАТУ ҳузурида техникумлар очилади

Фото: Xabar.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлаш учун техникумлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳузурида фаолиятни 2021-2022 ўқув йилидан бошловчи янги техникумлар очилади.

Қайд этилишича, техникумларда кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Шунингдек, техникумларни мувафаққиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг