Ташқи ишлар вазирлиги янги бинога кўчиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги янги бинога кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати томонидан эълон қилинган баёнот орқали билиб олиш мумкин.
Ташқи ишлар вазирлигининг бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбалари (веб-саҳифа, «Facebook»даги саҳифа, «YouTube»даги канал)да узилишлар бўлиши мумкин.
«Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter