Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазири Хитойга боради

Ташқи ишлар вазири Хитойга боради

Фото: «Спутник»

2018 йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлади.

Ташриф дастурига кўра, ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг