Тарихдаги энг катта мариухана партияси қўлга олинди
Испания фуқаролик гвардияси ўзининг расмий веб-сайтида тарихдаги энг катта қадоқланган марихуана партияси – нақ 32 тонна наркотик моддаларнинг мусодара қилингани ҳақида маълум қилди.
«Миллий гвардия ҳозиргача топилган энг катта қадоқланган марихуанани қўлга олди», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қўшимча қилишича, камида 64 миллион евро қийматидаги 32 370 килограмм марихуана куртаклари мусодара қилинган, бу нафақат давлатда, балки халқаро миқёсда ҳам ушбу модданинг энг йирик мусодарасидир.
Баёнотда аниқлик киритилишича, операция уч босқичда ўтказилган, натижада 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган 20 киши қўлга олинган.
Гиёҳванд моддалар Испания, Швейцария, Нидерландия, Германия ва Белгиянинг баъзи қисмларига жўнатиш учун тайёрлангани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter