Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарбиячининг қўлидан отилган қошиқ 5 ёшли болани кўзидан айирди

Тарбиячининг қўлидан отилган қошиқ 5 ёшли болани кўзидан айирди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 13-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ёрдамчи тарбиячи Нодира Асадова (исм фамилияси ўзгартирилган) 2020 йил 16 октябрь куни боғча тарбияланувчиларига овқат тарқатаётган вақтида болалар бақир-чақир қилади.

ЎзА хабарига кўра, тарбиячи уларни тинчлантириш мақсадида қўлидаги темир қошиқни силкитган вақтида эҳтиётсизлик натижасида қўлидан чиқиб кетиб, 2016 йилда туғилган Азизбекнинг кўз қисмига теккан. Бунинг натижасида унга оғир шикаст етади.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган Азизбекда ўнг кўз шох пардасини, склерани, рангдор пардани йиртилган яраси-ўнг кўз олмаси бутунлигини бузилиши кўришни тўлиқ йўқолиши каби жароҳатлар бўлиб, бу ҳаёт учун хавфлилик мезонига кўра оғир тан жароҳатлар тоифасига кириши аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, тарбиячи Н. Асадова эҳтиётсизлиги оқибатида боланинг кўз қисмига оғир шикаст етказишга сабаб бўлган. Судда болани даволаниши учун 14 миллион сўм пул берганлигини маълум қилиб, қилмишидан пушаймон бўлди. Н. Асадовага Жиноят Кодексининг тегишли моддаси асосида жазо тайинланиб, фуқаровий жавобгар 13-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотидан 4 миллион 700 минг сўм моддий зарар жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 6 ёшли бола боғчада куйиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг